Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Тоттенхэм» Сарр учун 58,5 млн евро талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ярим ҳимоячиси Пап Матар Сарр жорий ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 23 ёшли сенегаллик футболчи Матеуш Фернандеш ва Сандро Тонали трансферларидан сўнг кетиш ҳақида ўйлай бошлаган. Ушбу футболчиларнинг келиши марказий чизиқдаги рақобатни сезиларли даражада кучайтирган.

Қайд этилишича, «шпорлар» Сарр бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр, бироқ ҳозирча клубга расмий таклиф келиб тушмаган. Футболчига «Брентфорд», «Астон Вилла» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, «Тоттенхэм» ярим ҳимоячисини тахминан 58,5 млн евро эвазига сотишга рози бўлиши мумкин.

Ўтган мавсумда Пап Матар Сарр барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:00, 19.08.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик