Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

АПЛнинг икки клуби «Комо» вингерига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Комо» клуби қанот ҳужумчиси Ассане Диао Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Комо» 20 ёшли сенегаллик футболчини сотиш ниятида эмас ва фақат 60 млн евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Шу билан бирга, Transfermarkt портали Диаонинг ҳозирги бозор қийматини 30 млн евро деб баҳоламоқда. Бу «Комо» футболчи учун сўраётган маблағдан икки баробар кам.

«Комо» Диаони ўтган йилнинг январь ойида «Бетис»дан 12 млн евро эвазига харид қилган эди. Шундан буён футболчи жамоа сафида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:01, 19.08.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик