Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Манчестер Сити» Алекс Скотт трансфери бўйича музокара бошлади

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» марказий ярим ҳимоячиси Алекс Скотт фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, «шаҳарликлар» 22 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг таъкидлашича, Англия вице-чемпиони Скоттнинг эҳтимолий трансфери бўйича «Борнмут» билан музокараларни бошлаб юборган.

«Борнмут» Скоттни 2023 йилда «Бристоль Сити»дан 23 млн евро эвазига харид қилган эди. Айни пайтда Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 млн евро деб баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:02, 19.08.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик