Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Арсенал» Мартинеллини сотишга тайёр, аммо бразилиялик вингернинг ўз режалари бор

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингер Габриэл Мартинелли хизматларига ортиқ умид боғламаяпти. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «канонирлар» 25 ёшли бразилиялик футболчини сотиб юбормоқчи. Яқинда клубга «Галатасарой»дан ўйинчи учун 45 миллион евролик таклиф тушди, бироқ асосий муаммо шундаки, футболчининг ўзи Туркияга кўчиб ўтишни хоҳламаяпти. Таъкидланишича, Мартинелли ўз амбицияларига мос келмайдиган жамоага ўтиш ниятида эмас ва умуман олганда, вингер «Арсенал»дан кетишга ошиқмаяпти. Ушбу воқеалар ривожи қандай якун топиши ҳозирча номаълум.

Мартинелли 2019 йилдан бери «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у 53 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган сўнгги баҳсда (3:0) Микель Артета Мартинеллини ўйин қайдномасига кириртмаган эди.

Киритилди: 12:53, 19.08.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик