Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-0 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Кейн музокараларга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Мюнхен клуби билан шартномасини узайтириш бўйича музокараларни бошлашга тайёр эканини маълум қилди. 33 ёшли англиялик футболчининг амалдаги келишуви 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

«Албатта, биз жаҳон чемпионати ва таътилимдан кейин музокараларни бошлашни режалаштирган эдик. Аниқ қачон бўлишини ҳозирча билмайман, аммо бу шу ҳафта ёки кейинги ҳафтада содир бўлади. Биз музокараларни бошлаймиз.

Аввал ҳам айтганимдек, биз хотиржаммиз. Менимча, клуб ҳам бу вазиятга босиқлик билан ёндашмоқда. Албатта, шартномам тугашига атиги бир йил қолгани учун ҳозир музокаралар учун энг тўғри пайт. Бу муҳим масала. Бироқ ҳар икки томон ҳам хотиржам ва музокаралар шу ёки кейинги ҳафтада бошланишига деярли ишончим комил», — дея Кейннинг сўзларини келтиради BBC.

Ўтган мавсумда Кейн барча мусобақалар доирасида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

2026 йилги жаҳон чемпионатида эса у 7 та учрашувда 6 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: 13:01, 19.08.2026.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик