Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Хетафе» мураббийи ҳакамни ҳақорат қилди, аммо жазодан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

«Хетафе» бош мураббийи Хосе Бордалас «Алавес»га қарши ўйинда ҳакам Мануэль Хесус Орeянани ҳақорат қилганига қарамай, интизомий жазога тортилмайди.

Ла Лиганинг янги мавсуми 1-туридан ўрин олган учрашув «Алавес»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Биринчи бўлим охирида «Хетафе» бир киши кам бўлиб қолгач, Бордалас ҳакам қарорларига кескин норозилик билдирган. Mundo Deportivo маълумотига кўра, камералар мураббийнинг Орeянани «қўрқоқ» деб атагани ва унга нисбатан одобсиз ишора кўрсатганини қайд этган. Шундан сўнг Бордалас огоҳлантирилган.

Испания ҳакамлар уюшмаси ушбу эпизодни кўриб чиқди, аммо якунда юқори турувчи инстанцияларга расмий шикоят киритмасликка қарор қилди.

Шу тариқа, Бордалас 2 тадан 4 тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин бўлган жазодан қутулиб қолди.

Киритилди: 13:15, 19.08.2026.
Ўқилди: 207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик