Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Хёнесс: «Мусиала ҳақида ўйлаб ухлайман ва шу ўй билан уйғонаман»

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг фахрий президенти Ули Хёнесс ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг бир неча кун ичида иккинчи марта ўйин вақтида ҳушидан кетганидан қаттиқ таъсирланганини айтди.

«Бу ҳолат тўрт кундан кейин яна такрорлангани мени ларзага солди. Мен ҳатто гапира олмай қолдим, бу эса мен билан камдан-кам содир бўлади. Мен Жамал ҳақида ўйлаб ухлайман ва эрталаб ҳам шу ўйлар билан уйғонаман», — деди Хёнесс RTL нашрига берган интервьюсида.

Хёнесснинг қўшимча қилишича, мутахассислар 23 ёшли футболчининг профессионал спортда фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни аниқламаган.

Мусиаланинг ўзи эса унда вақти-вақти билан неврологик функцияларнинг қисқа муддатли бузилиши кузатилишини ва бу ҳолатни даволаш мумкинлигини маълум қилди.

Ушбу муаммолар «Бавария» раҳбариятига аввалдан маълум бўлган, аммо яқин вақтга қадар улар ўйинлар пайтида бу қадар яққол намоён бўлмаган.

Киритилди: 16:12, 19.08.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик