Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Кейн: "Бу фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Европа ўтган мавсумининг энг яхши тўпурари сифатида "Олтин бутса" совринини қабул қилиб олганидан сўнг фикр билдирди.

"Мен "Бавария"га, клуб ходимларига, мураббийларга ва жамоадошларимга миннатдорлик билдирмоқчиман. Уларсиз ҳозир бу ерда турмаган бўлардим. Бу совринни қўлга киритиш учун жуда катта меҳнат талаб этилади. Мен ҳар доим жамоага имкон қадар кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ўтган мавсум мен учун алоҳида бўлди ва бундан жуда фахрланаман. Бу ҳозирга қадар фаолиятимдаги энг яхши мавсум бўлди.

Мен "Бавария"да ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Биз доимо катта муваффақиятларга эришишга интиламиз ва бу мавсумда ҳам шундай натижаларни такрорлашни хоҳлаймиз", — дея Кейннинг сўзларини Goal келтиради.

Гарри Кейн ўтган мавсум Бундеслигада 36 та гол урган.

Киритилди: 21:29, 19.08.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик