Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Барселона» Левандовски ўрнига ҳужумчи изламоқда — Деку

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку клубнинг ёзги трансферлар ойнасида марказий ҳужумчи билан шартнома имзолаш борасида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Аввалроқ каталонияликлар сафини ҳужумчилар Ферран Торрес ва Роберт Левандовски тарк этган эди. Декунинг таъкидлашича, жамоа Торреснинг ўрнини янги футболчи билан тўлдириши мумкин, аммо Левандовскининг ўрнини босиш анча мураккаб вазифа ҳисобланади.

— Икки футболчи — Ферран ва Роберт кетди. Биз Ферранни янги трансферлар орқали алмаштиришимиз мумкин, аммо Робертнинг ўрнини босиш жуда қийин. Ҳатто яхши футболчи топилган тақдирда ҳам, бу осон бўлмайди, чунки у жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири эди.

Бизда ички имкониятлар ҳам бор, аммо, албатта, айрим қадамларни ташлаймиз. Гап энг яхши ечимни излаш ҳақида кетмоқда, — деди Декунинг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтирди.

Шу тариқа, «Барселона» янги мавсум олдидан марказий ҳужумчи позициясини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Клуб раҳбарияти Левандовскининг ўрнини муносиб тарзда тўлдириш учун энг мақбул вариантни изламоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:18, 20.08.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик