"Тулуза" Томас Йоргенсенни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
20 ёшли ярим ҳимоячи Франция клубига "Виборг"дан ўтди. L’Equipe маълумотига кўра, трансфер суммаси 7,5 миллион еврони ташкил этган ва бонуслар ҳисобига 10 миллион еврогача етиши мумкин.
Агар барча бонуслар тўланса, Йоргенсеннинг трансфери "Тулуза" тарихидаги энг қиммат харидга айланиши мумкин. Ҳозирги рекорд "Дижон"дан 8 миллион еврога сотиб олинган Уэсли Саидга тегишли.
Йоргенсен жорий мавсум Дания чемпионатида 4 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган.













