Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Франция Инфантинонинг мухолифларига қўшилади

Баҳо:
+ | -

Франциялик журналист Даниэль Риоло Франция футбол федерацияси (FFF) 2027 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайловида Жанни Инфантинонинг қайта сайланишини қўллаб-қувватламаслигини тасдиқлади.

Аввалроқ журналист Ромен Молина FFF ва унинг президенти Филипп Диалло кулуарларда Инфантино томонида эканини даъво қилган эди.

«Бу ҳақда барча футбол доираларида, турли ташкилотларда — Европа клублари ассоциацияси, федерациялар, УЕФА, КОНКАКАФда гапиришмоқда... Улар март ойигача Инфантинонинг истеъфосига эришмоқчи. Ҳозирда у ўз тарафдорларини ҳисоблаб чиқмоқда.

FFF ўз позициясини аниқ белгилаб олади. Филипп Диалло ўз режаларини аниқ тушунтириб берган эди ва энди бу ҳаммага аён. У Джанни Инфантино учун овоз бермайди ва ҳатто бойкот билан таҳдид қилган барча Европа мамлакатлари каби унинг асосий мухолифлари қаторида бўлади, улар орасида Франция ҳам бор эди. Диалло ҳали чиқиш қилмади — 8 сентябрь куни ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Ўша вақтга келиб унинг қарори тасдиқланади ва шундан сўнг Франция Инфантинонинг мухолифларига қўшилади.

Дунёдаги кучлар мувозанати Жанни Инфантинонинг зарарига ўзгармақда», — дейди Риоло.

Киритилди: 14:42, 20.08.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик