Футболчилар орасида лақаб қўйиш одат тусига кирган десак муболаға бўлмайди. Уларни ўқиган сари юзингизда табассум уйғонади. Daryo.uz сайти машҳур футболчиларнинг лақаблари ҳақида қизиқарли маълумотни чоп этди. Қуйида материал билан танишишингиз мумкин.
Пуйол “Тарзан”, Адебаёр “Аватар”, Месси “Бурга” эканлигини биласизми?
Жаҳон чемпионати баҳслари, Чемпионлар Лигаси ўйинлари ёки истлаган бир футбол мусобоқаси мухлислар қизиқишисиз ўтмайди. Ашаддий мухлислар севимли футболчисига ўзига хос лақаб қўйиб олиши табиий. Хатто, телевизор ёки радио орқали қилинадиган шарҳларда ҳам футболчининг номи ўрнига унинг лақаби ишлатилади. Шунинг учун ҳам, кўпчилик машҳур футболчиларнинг бутун дунё биладиган лақаблари бор. Улар орасидан энг севимли ва кўп ишлатиладиганларини сизларга тақдим этамиз:
Парк Жи Сун (Жанубий Корея): Уч ўпкали
Карлес Пуйол (Испания): “Тарзан” – Пуйолнинг ташқи кўриниши сабабли уни шу мултқаҳрамон номи билан чақиришади. Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун эса “Пуйол – тинчлик элчиси”.
Фабио Каннаваро (Италия): Берлин девори, чунки унинг ҳимоясидан ҳеч ким Ўтиб кета олмаган.
Лионель Месси (Аргентина): Митти бурга
Фернандо Торрес (Испания): Болакай, чунки у жуда ёшлигида “Атлетико Мадрид”да жамоа сардори унвонига эга бўлган
Роналдиньо (Бразилия): Бир кишилик томоша
Роберто Баджо (Италия): Олтин думча (кокил)
Габриэль Батистута – “Батигол”
Давид Бекҳэм (Англия): “space boy” – Зираланган бола
Эдгар Давидс (Голландия): Пираня
Женаро Гаттузо (Италия): Довюрак
Раян Гиггз (Уэльс): Уэльслик сеҳргар
Руд Гуллит (Голландия): Қора лола
Филиппо Индзаги (Италия): “Пиппогол”
Оливер Кан (Германия): Чингизхон
Диего Марадона (Аргентина): Ҳурпайган
Павел Недвед (Чехия): Чехия замбараги
Пеле (Бразилия): Қирол
Роналдо (Бразилия): Феномен
Андрей Шевченко (Украина): Шарқ шамоли
Франческо Тотти (Италия): Зарбдор, Гладиатор, Римнинг саккизинчи қироли, чунки у 20 йилдан ошиқ фақат “Рома”да ўйнаган
Хуан Себастиан Верон (Аргентина): Кичкина жодугар
Кристиан Виери (Италия): “Бобо” – Бу италиянча лақабнинг ўзбекча маъноси аниқмас-у, лекин қария Виери ҳозир ўзбекча “Бобо” бўлиб қолгани аниқ.
Лев Яшин (Россия): Қора ўргимчак
Зико (Бразилия): Оқ Пеле
Зайниддин Зидан (Франсия): “Zizou” — Зизу
Гарри Кювил (Австралия): “Wizard of Oz” – Оз мамлакати сеҳргари
“Реал Мадрид” ўйинчиларининг “nickname”ларини алоҳида ёзишга қарор қилдик. Чунки, уларнинг “эшик орти”даги лақаблари бир-бирига яқин маъноли ва деярли ҳар бир футболчининг дўстлари орасида “эркалаб” чақириладиган исми бор:
Роналду (Португалия): “Мachine” – Машина. Бу лақабни олишига сабаб, у жамоанинг юраги ҳисобланади. Манчестерда тўп сурган даврида Сэр Алекс Фергюссон уни “Кid” – Болакай деб атарди. Чунки, жуда ёш ва нимжон пайтида “Қизил иблислар” сафига келиб қўшилган
Пепе (Португалия): “Пепиньо”
Рикардо Карвальо (Португалия): “Grandfather” – Бобо. Бу унинг Мадридда фаолият юритган пайтидаги лақаби бўлиб, ўшанда у 32 ёшда эди
Месут Ўзил (Германия): “Немо” – бу мултфилм қаҳрамони — балиқнинг номи. Ўзилнинг кўзлари бўртиб чиққанлиги бу лақабга “сазовор” бўлишига сабаб бўлган
Ди Мариа (Аргентина): “Ангел” – Фаришта. Ўзининг исмидан олинган лақаб
Гарай (Аргентина): “Негро” – Қоравой. Танасининг ранги сабабли
Икер Касильяс (Испания): “Cулоте” – испанчадан таржимада “Бирор нимани омадли бажариш” маъносини билдиради
Марсело (Бразилия): “Эл Лоcо” – “Тhe crazy” – Жинни
Рикардо Кака (Бразилия): Рикки. Ўзининг биринчи исмидан қисқартма
Бензема (Франсия): “Монсиуер” – “Сир” – Жаноб
Адебаёр (Того): Бир вақтлар Мадрид сафида тўп сурган ҳужумчини Серхио Рамос “Аватар” ёки “Аденабор” деб чақиришни хуш ко‘рган.
Серхио Рамос (Испания): “Cuqui” Испаниядаги машҳур ширинлик номи
Юқоридаги футболчиларнинг лақабларини топишда soccerphile.com, listal.com ва ronaldo7.net сайтларининг ма’лумотларидан фойдаланилди.
Сиз дўстларингиз билан бу футболчиларни нима деб чақирасиз? Яна қайси футболчиларнинг лақабларини қўшимча қила оласиз?