Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Мирко Еличич: «Бугун ўзимизни кўрсатиб, яхши ўйин намойиш қилганимиз ёқимли бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Оғир ўйин бўлди. «Хоразм» ўз майдонида ўйнаётгани сабабли охиригача курашишини билардик. Ўйин давомида биз ҳам сунъий майдонга мослашиб бордик. Ўтган ҳафтада Темурхўжа Абдухолиқов билан боғлиқ ҳолатдан кейин биз ҳам бунга кўникишимиз керак. Бу ҳолат жамоага ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Лекин бугун ўзимизни кўрсатиб, яхши ўйин намойиш қилганимиз ёқимли бўлди ва муҳим уч очкони қўлга киритдик.

— Кейинги ўйин учун режалар қандай?

— Ҳар бир рақиб ўзгача. «Бунёдкор»ни ўрганиб чиқамиз. Ҳар янги ҳафтада янги рақиб, янги тизимни кўрамиз. Биламиз, «Бунёдкор» ҳозир бироз оғирроқ ҳолатда. Уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Яхши майдон, бунда «Бунёдкор» ҳам яхши ўйин кўрсатади. Биз эса тартибли бўлишимиз керак.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 06:13, 21.08.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик