Италия чемпионатининг янги мавсуми амалдаги чемпион «Интер» ҳамда яқиндагина А Серияга қайтган «Монца» ўртасидаги учрашув билан бошланади.
Рақибнинг мақоми ва кучини тан олганига қарамай, «Монца» бош мураббийи Иван Юрич жамоаси «Сан-Сиро»га фақат ҳимояланиш учун бормаслигини таъкидлади.
«Улар — бошқа сайёрадан. Кўп йиллардан буён шу даражада ўйнаб келишмоқда. Уларнинг ёндашуви доим бир хил ва айни пайтда бу Италиянинг энг яхши жамоаси.
Аммо мен «Сан-Сиро»га фақат ҳимояланиш учун боришни истамайман. Албатта, бизга жуда қийин бўлади, лекин у ерга бориб, ўз омадимизни синаб кўриш ғояси менга ёқади», — деди Юрич.
«Интер» — «Монца» учрашуви 22 август, шанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.













