Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Левандовски Гризманни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг икки собиқ футболчиси — Роберт Левандовски ва Антуан Гризманн МЛС доирасидаги учрашувда ўзаро тўқнаш келди. Бу қарама-қаршиликда поляк ҳужумчисининг жамоаси устун келди.

«Чикаго» шарафини ҳимоя қилаётган Левандовски учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига «Орландо Сити» устидан ғалаба келтирди.

Ушбу муваффақият «Чикаго» учун барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет олтинчи ғалаба бўлди. Бу клубнинг XXI асрдаги энг узоқ ғалабали серияси ҳисобланади. Шу тариқа, Левандовскининг жамоага келиши «Чикаго»нинг муваффақиятли даврига тўғри келди.

Гризманн ҳам учрашувни фаол ўтказди. Франциялик футболчи бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг Йосип Брекало «Чикаго» дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2019–2021 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Левандовски эса Каталония клубида 2022 йилдан 2026 йилга қадар тўп тепган.

Киритилди: 06:52, 21.08.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик