«Астон Вилла» «Вест Хэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака билан шартнома имзолади.
ДР Конго терма жамоаси аъзоси бирмингемликлар сафига мавсум охиригача ижара ҳуқуқи асосида қўшилди. Шартномада маълум шартлар бажарилган тақдирда футболчини тўлиқ сотиб олиш мажбурияти кўзда тутилган.
Ўтган мавсумда Уан-Биссака «Вест Хэм» таркибида АПЛда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.













