Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Динамо» тўпурари икки ҳафтадан сўнг сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси бугун, 21 август куни Суперлиганинг навбатдаги тури доирасида «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади.

Муҳим учрашув арафасида самарқандликлар учун яхши хабар бор — жамоа тўпурари Анваржон Ҳожимирзаев жароҳатидан тикланиб, жамоавий машғулотларга қайтди.

Ҳужумчи 3 август куни «Нефтчи»га қарши ўтказилган ва 0:0 ҳисобида якунланган баҳсда жароҳат олган эди. Шундан сўнг у икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида тикланиш жараёнини ўтказди.

Клуб тиббий бўлими тавсиясига кўра, Ҳожимирзаев 21 августдан жамоавий машғулотларда иштирок этишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқдаги ғалабадан сўнг «Динамо» Суперлиганинг 19-турида «Пахтакор»ни қабул қилади. Учрашув 25 август куни Самарқандда бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:08, 21.08.2026.
Ўқилди: 1157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик