Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Буюк Британия ЖЧ-2042ни ўтказиш учун курашга қўшилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия келажакда футбол бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун ариза топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бош вазир Энди Бёрнем ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда ва Англия футбол ассоциацияси ҳамда Премьер-лига билан бу борада музокара олиб бормоқда.

The Sun маълумотига кўра, жаҳон чемпионатини ўтказиш орқали мамлакатга қўшимча инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш режалаштирилмоқда. Мусобақа ўйинларини Буюк Британиянинг бир нечта шаҳарларида ташкил этиш, "Уэмбли" стадионига эса финал баҳсини бериш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Айрим хабарларда 2038 ёки 2042-йилги турнир тилга олинган бўлса-да, The Times маълумотига кўра, амалдаги ФИФА қоидалари сақланиб қолса, Буюк Британия қабул қилиши мумкин бўлган энг яқин жаҳон чемпионати 2042-йилги турнир бўлади.

Англия сўнгги бор 1966-йилда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган. Ўшанда мезбонлар финалда Ғарбий Германияни қўшимча вақтда 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида илк ва ҳозирча ягона бор жаҳон чемпиони бўлган.

Шунингдек, Буюк Британия ва Ирландия 2028-йилги Европа чемпионатига мезбонлик қилади. 2030-йилги ЖЧнинг асосий ўйинлари Испания, Португалия ва Марокашда, 2034-йилги мусобақа эса Саудия Арабистонида ўтказилади. 

Киритилди: 21:48, 21.08.2026.
Ўқилди: 1316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2388]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2162]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2134]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2043]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1919]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [1747]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1593]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1428]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1421]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1169]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик