Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Насаф" учрашуви наманганликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашув статистикасига кўра, "Насаф" тўп назорати бўйича устунлик қилди — 54 фоизга 46 фоиз. Бироқ "Навбаҳор" рақиб дарвозаси томон кўпроқ зарба йўллади. Мезбонлар 11 та зарба бериб, шундан 3 тасини дарвоза томон аниқ йўллаган. "Насаф"да эса бу кўрсаткич 8 та зарба ва 2 та аниқ зарбани ташкил этди.
Кутилган голлар (xG) кўрсаткичида ҳам "Навбаҳор" бироз устун бўлди — 0,64 га 0,54.
Паслар аниқлиги бўйича "Насаф" 74 фоиз, "Навбаҳор" эса 70 фоизлик натижа қайд этди. Қаршиликлар 16 марта қоида бузган бўлса, наманганликларда бу кўрсаткич 8 тани ташкил қилди.
Бурчак зарбалари бўйича "Навбаҳор" 7:5, калит паслар бўйича эса 7:6 ҳисобида устунлик қилди.
"Навбаҳор" ушбу ғалаба орқали 18 турдан кейин очколари сонини 34 тага етказиб, Суперлига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.














