«Брайтон» марказий ярим ҳимоячиси Карлос Балеба фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради. «Брайтон» раҳбарияти 22 ёшли камерунлик таянч ярим ҳимоячисини манкунианликларга 76 миллион евро эвазига сотишга розилик берди.
2025 йилда клуб ўз етакчиларидан бирини 140 миллион евродан кам бўлмаган суммага қўйвормоқчи эмас эди. Бироқ жорий ёзда трансфер нархи дастлаб 84 миллион еврога, якунда эса 76 миллион еврогача тушди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, битим аллақачон тўлиқ якунланган ва расмий эълон тез орада кутилмоқда.
Балеба «Брайтон» таркибида жами 112 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали иқтидорли футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.













