Испаниянинг «Севилья» клуби Португалиянинг «Спортинг» клуби ярим ҳимоячиси Георгий Кочорашвили трансферини расман эълон қилди.
27 ёшли грузиялик футболчи андалусияликлар билан 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага қўл қўйди. EFE хабарига кўра, трансфер суммаси 4 миллион еврони ташкил этди.
Кочорашвили ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилган эди. Тажрибали ярим ҳимоячи янги жамоаси таркибида Ла Лиганинг 2-тури доирасида Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши кечадиган сафар ўйини қайдномасига киритилиши кутилмоқда.













