"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик трансфер ойнаси ёпилишидан олдин футболчиларнинг сотилиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
Бугун "қизил иблислар" Премьер-лиганинг биринчи турида сафарда "Халл Сити"га қарши майдонга тушади.
"Ҳеч ким менга трансфер сўрови билан мурожаат қилмади. Аммо нима бўлишини билмайман, ҳамма нарса ҳам бизга боғлиқ эмас. Биз фақат ўзимиз назорат қила оладиган нарсаларга таъсир ўтказа оламиз. Ҳозирги таркибимиздан мамнунман. Агар қандайдир муаммолар юзага келса, уларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз", — дея Каррикнинг сўзларини келтиради CentreDevils.
"Манчестер Юнайтед" — "Халл Сити" учрашуви Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.













