Италия А Сериясида бугун, 22 август куни 2026/27 йилги мавсумга старт берилади. Илк ўйин кунида тўртта учрашув ўтказилади.
Амалдаги чемпион "Интер" ўз майдонида "Монца"ни қабул қилади. Шунингдек, "Наполи" сафарда "Женоа" билан баҳс олиб боради.
22 август ўйинлари (Тошкент вақти):
"Интер" — "Монца" — 21:30
"Удинезе" — "Комо" — 21:30
"Женоа" — "Наполи" — 23:45
"Парма" — "Кальяри" — 23:45
Ўтган мавсумда "Интер" Италия чемпиони бўлган. Кристиан Киву жамоаси янги мавсумда ҳам Скудетто учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.













