"Манчестер Сити" "Палмейрас"нинг 22 ёшли вингери Аллан Элиас билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган.
Энди "шаҳарликлар" трансфер суммаси бўйича "Палмейрас" билан музокараларни давом эттирмоқда. Бразилия матбуотига кўра, "Манчестер Сити" 35 миллион евро атрофида таклиф билдирган, "Палмейрас" эса бонуслар билан бирга 38 миллион евро олишни истамоқда.
Аллан 2026 йилда барча мусобақаларда 41 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Манбада келтирилишича, Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













