"Комо" дарвозабони Эмиль Аудеро жамоада қолиши кутилмоқда. Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Италия клуби 29 ёшли Индонезия терма жамоаси аъзосини сотишни истамаяпти.
Аудеро "Комо" учун А Серия ва Чемпионлар лигаси қайдномасини шакллантиришда муҳим футболчи ҳисобланади. У Италия футбол тизимида тарбиялангани туфайли УЕФА талабларига мос маҳаллий тайёргарликдан ўтган футболчи мақомига эга.
"Комо" Аудерони 2024 йилда "Сампдория"дан 6 миллион еврога сотиб олган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Аудеро "Кремонезе"да ижара асосида ўйнаб, 35 та учрашувда майдонга тушди. У 50 та гол ўтказиб юборди ва 12 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлади.













