Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Де Дзерби Савиньо трансфери ҳақида: "Ҳали ишимизни якунламадик"

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзерби "Манчестер Сити" вингери Савиньонинг эҳтимолий трансфери ва клубнинг ёзги трансфер кампанияси ҳақида гапирди.

"Савиньо? Трансфер расман амалга ошмагунча бошқа клуб футболчилари ҳақида гапириш керак эмас. Фақат шуни айтишим мумкинки, мен жуда мамнунман. Биз трансфер бозоридаги ишимизни ҳали якунламадик. Бу ишимизнинг муҳим қисми, деб ўйлайман", — деди италиялик мутахассис.

Сўнгги маълумотларга кўра, "Тоттенхэм" Савиньо трансфери бўйича "Манчестер Сити" билан келишувга яқинлашган. Битим 75 млн фунт ва яна 10 млн фунт бонуслар кўринишида бўлиши мумкин. Бразилиялик футболчи ҳам Лондон клубига ўтишга розилик берган.

Де Дзерби "Тоттенхэм"нинг ёзги трансферларидан мамнун эканини ҳам таъкидлади.

"Бизда ажойиб футболчилар, ажойиб жамоавий муҳит ва кучли характер бор. Аммо Премьер-лигада ўйинларни исмлар ёки юлдуз футболчилар ютиб бермайди. Ғалабага муносиб бўлиш керак. Бунинг учун характер, иштиёқ, фидойилик ва юқори сифат талаб этилади", — деди мураббий.

"Тоттенхэм" бу ёзда таркибни жиддий кучайтирди. Клуб Сандро Тонали, Матеус Фернандеш ва Ян Паул ван Хекке каби футболчиларни қўлга киритди ва трансфер бозоридаги фаоллигини давом эттирмоқда.

Киритилди: 15:13, 22.08.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик