Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Расман: «Аталанта» Элиф Элмас трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» «РБ Лейпциг» футболчиси Элиф Элмас трансферини расман эълон қилди. 26 ёшли шимолий македониялик футболчи Бергамо клубига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида келиб қўшилди.

Элмас фаолиятини ватанидаги «Работнички» клубида бошлаган. Кейинчалик у Туркиянинг «Фенербахче» жамоасига ўтди, 2019 йилда эса «Наполи» сафини тўлдирди. Неаполликлар билан бирга у А Серия чемпионлиги ва бошқа совринларни қўлга киритган.

Футболчи 2024 йил январь ойида «РБ Лейпциг»га кўчиб ўтган. Ўтган мавсумни эса Италияда ижара асосида ўтказиб, барча мусобақаларда 44 та ўйинда қатнашди, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Элмас Шимолий Македония миллий терма жамоасида 2017 йил июнь ойида дебют қилган. Ҳозирга қадар у терма жамоа сафида 79 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол муаллифи бўлган. Унинг Transfermarkt порталидаги трансфер баҳоси 13 миллион еврони ташкил этади. 

Киритилди: 17:33, 22.08.2026.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик