Кириш Регистрация

Горецка АПЛдан ўзига янги жамоа танлади

Баҳо:
+ | -

Леон Горецка фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради. 31 ёшли германиялик ярим ҳимоячи «Астон Вилла»га ўтишга қарор қилди.

Таниқли журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, Горецка Бирмингем клуби фойдасига якуний қарор қабул қилган. Айни пайтда томонлар трансферни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш устида ишламоқда.

Горецка «Астон Вилла» сафига эркин агент сифатида қўшилади. Аввалроқ футболчи жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан музокара ўтказгани хабар қилинганди.

Германиялик ярим ҳимоячи «Бавария» билан шартномаси якунланганидан кейин Мюнхен клубини эркин агент сифатида тарк этган. У 2018 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Киритилди: 18:20, 22.08.2026.
Ўқилди: 1341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик