Кириш Регистрация

«Галатасарой»га ўтишни истаган Сарр «Кристал Пэлас»да машғулот ўтказишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмоили Саррнинг келажаги борасида ноаниқлик юзага келди. 28 ёшли сенегаллик футболчи «Галатасарой»га ўтишни истамоқда ва трансфер амалга ошиши учун жамоа билан машғулот ўтказишдан бош тортгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Сарр Пьер Саж бошчилигидаги жамоа машғулотларида қатнашишни хоҳламаган. Шунингдек, у «Эвертон»га қарши учрашувда ҳам майдонга тушиш ниятида эмас. Футболчининг мақсади — «Галатасарой»га трансферини амалга ошириш.

«Вазият идеал ҳолатдан анча йироқ. Туркияда трансфер ойнаси Англиядагидан кечроқ ёпилади, шу сабаб бу масала чўзилиб кетиши мумкин.

Менимча, вазиятга ечим топиш керак. Чунки трансфер ойнасининг бундай кеч босқичида Сарр ҳеч қандай пул эвазига сотилмайди. У сентябрь охиригача майдонга тушмаслиги мумкинлигига ҳам тайёр туриш керак», — дея We are Palace портали ўз манбасининг сўзларини келтирди.

«Галатасарой» Сарр учун аллақачон таклиф юборган, бироқ «Кристал Пэлас» ўзининг етакчи футболчиларидан бирини қўйиб юбориш ниятида эмас.

Сарр ўтган мавсум «Кристал Пэлас» сафида 45 та учрашувда 21 та гол урди. У жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди ва Конференциялар лигасининг «Олтин бутса» совринини ҳам қўлга киритди.

Киритилди: 18:37, 22.08.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик