Президент фармони билан профессионал боксчи Исроил Мадримов давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, турли соҳалар ривожи ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида таниқли профессионал боксчи Исроил Мадримов ҳам бор. У Президент фармони билан "Дўстлик" орденига сазовор бўлди.













