Италия А Сериясининг 2026/27-йилги мавсуми 1-турида «Интер» ўз майдонида «Монца»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Миланликлар 6-дақиқада Ҳоқон Чалҳаноғлунинг голи билан ҳисобни очди. 29-дақиқада Гуштаву Варела мувозанатни тиклади ва биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Танаффусдан кейин «Интер» учта гол урди. 48-дақиқада Пётр Зелиньски жамоасини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 55-дақиқада Франческо Эспозито ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 63-дақиқада Янн Биссек якуний нуқтани қўйди — 4:1.
Шу тариқа, амалдаги Италия чемпиони «Интер» янги мавсумни йирик ғалаба ва уч очко билан бошлади.
Кейинги турда «Интер» 30-август куни «Кальяри» меҳмони бўлади. «Монца» эса 29-августда «Удинезе»ни қабул қилади.













