Италия А Сериясининг 2026/2027-йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган «Женоа» — «Наполи» учрашуви якунланди. Генуя шаҳридаги «Луижи Феррарис» стадионида ўтган баҳсда неаполликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни Марко Ди Белло бошқарди.
Баҳсдаги илк гол 82-дақиқада урилди. «Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Антонио Вергара меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Женоа» 38 та учрашувда 41 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаганди. «Наполи» эса 76 очко билан иккинчи бўлган. 87 очко жамғарган Миланнинг «Интер» клуби 2025/2026-йилги мавсумда Италия чемпионига айланганди.
Кейинги турда «Женоа» 30-август куни сафарда «Лацио» билан ўйнайди. «Наполи» эса шу куни ўз майдонида «Комо»ни қабул қилади.













