«Бавария» кетма-кет иккинчи марта Германия Суперкубоги соҳиби бўлди. Мюнхенликлар 2026 йилги Суперкубок баҳсида Дортмунднинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Дортмунд» стадионида ўтказилган учрашувни Даниэль Шлагер бошқарди. «Бавария» сафида Натаниэль Браун ва Майкл Олисе гол урган бўлса, дортмундликларнинг ягона голига Фабиу Силва муаллифлик қилди.
2025 йилги Германия Суперкубоги ҳам «Бавария»га насиб этганди. Ўшанда мюнхенликлар «Штутгарт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилган.
«Бавария» ўтган мавсумда 89 очко тўплаб, Германия чемпионига айланганди. Шунингдек, мюнхенликлар мамлакат кубогини ҳам қўлга киритган. Дортмунднинг «Боруссия» клуби эса вице-чемпион сифатида Суперкубок баҳсида иштирок этди.













