Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Эспаньол»га қарши ўтказилган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда Жуд Беллингемнинг ҳаракатларига баҳо берди.
Англиялик ярим ҳимоячи баҳснинг 9-дақиқасида ҳисобни очди. У 80-дақиқада Карлос Эспига алмаштирилди. Захирадан майдонга тушган Эспи ўйин якунида «қаймоқранглилар»га ғалаба келтирган голни урди.
«Беллингем айнан шундай вазифада ўйнаши керак. У гол уришни билади, шу сабабли жарима майдони яқинида ҳаракат қилганида айниқса хавфли бўлади.
Агар уни саккизлик ёки олтилик позициясида ўйнатсак, Беллингемнинг голларини йўқотамиз», — деди Моуриньо матбуот анжуманида. Унинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.
«Реал» Испания чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 26 август куни «Реал Сосьедад»га қарши ўтказади.













