Кириш Регистрация

Моуриньо Винисиусга бўлаётган муносабатдан норози

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо рақиб футболчилари ва мухлисларининг Винисиус Жуниорга бўлган муносабатидан норози эканини билдирди.

Шанба куни «қаймоқранглилар» Ла Лига доирасида «Эспаньол»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонларга ғалаба келтирган голни 90-дақиқада Карлос Эспи киритди.

«Винисиус авлиё эмас, аммо унга қарши қандай ўйнашаётгани ҳаддан ошишдир. Қизил карточка олишдан сақланиш учун рақиблар унга атайлаб навбатма-навбат қоида бузмоқда.

Биз тазйиқ ва таъқибга қарши курашилаётган даврда яшаяпмиз. Аммо Вини рақиб футболчилари ва мухлислари томонидан очиқчасига таъқиб қилинмоқда. Уни бундай шароитларга имкон қадар яхши тайёрлашимиз керак», — деди Моуриньо матбуот анжуманида.

Бразилиялик футболчи учрашувни тўлиқ ўтказди, аммо самарали ҳаракат қайд этмади. У 32-дақиқада сариқ карточка олди.

Киритилди: 04:36, 23.08.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик