Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Хулиан Альвареснинг Мадриднинг «Атлетико» клубидаги вазияти ҳақида фикр билдирди.
Аргентиналик ҳужумчи бугун ўтган баҳордан буён илк бор «Атлетико» сафида майдонга тушиши мумкин. У жамоа қайдномасига қайтди. Мадридликлар Ла Лига доирасида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.
«Альварес таркибга қайтганидан кейин «Атлетико» мухлислари уни қандай кутиб олишини кўриш қизиқ бўлади. Айни пайтда у ҳамон «Барселона»га ўтишни истамоқда.
У айнан «Арсенал»ни рад этаётгани йўқ. Шунчаки, уни фақат «Барса»га ўтиш варианти қизиқтирмоқда», — деди Романо.
«Атлетико»нинг «Малага»га қарши ўтган учрашувида айрим мухлислар Альварес қайдномага киритилмаган бўлса-да, унинг шаънига ҳақоратли ҳайқириқлар айтганди.













