Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Аллегри: «Голни анча олдинроқ уришимиз мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

Массимилиано Аллегри «Наполи» бош мураббийи сифатида Италия чемпионатидаги илк учрашувини ғалаба билан якунлади. Неаполликлар сафарда «Женоа»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Голлар фақат иккинчи бўлимда урилганига қарамай, Аллегри жамоаси катта муаммоларга дуч келмаганини таъкидлади.

«Дастлабки 25 дақиқада қийинчиликларга дуч келдик. «Женоа»нинг босими остида тўп билан муомала қилишда бир нечта техник хатога йўл қўйдик.

Кейин ўйин суръатини оширдик ва жарима майдонига узатилган учта тўпдан яхшироқ фойдаланишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик ва 83-дақиқада гол урдик. Аммо ҳисобни анча олдинроқ очиш имкониятига эга эдик», — дея Аллегрининг сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ўтган мавсумни Италия чемпионатида иккинчи ўринда якунлаган.

Киритилди: 08:31, 23.08.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик