«Интер»нинг польшалик ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньски А Сериянинг янги мавсумидаги дастлабки турдаёқ гол урди.
Бу футболчининг Италия юқори дивизионида гол киритган кетма-кет 12-мавсуми бўлди. Зелиньски ушбу кўрсаткич бўйича А Серия тарихидаги хорижлик ярим ҳимоячилар орасида иккинчи ўринга кўтарилди.
Ундан фақат кетма-кет 13 та мавсумда гол урган Кларенс Зеедорф олдинда турибди.
Зелиньскидан ташқари, Хуан Куадрадо, Йосип Иличич, Нильс Лидхольм ва Матиас Весино ҳам А Сериянинг кетма-кет 12 та мавсумида ўз номини таблога ёздиришга муваффақ бўлган.
«Интер» Италия чемпионатининг кейинги турида сафарда «Кальяри»га қарши майдонга тушади.













