Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

АПЛ "Ливерпуль" фойдасига белгиланган баҳсли пенальти бўйича ҳакамлар суҳбатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Ньюкасл" — "Ливерпуль" учрашувининг сўнгги дақиқаларида белгиланган пенальти бўйича ҳакамлар ўртасидаги мулоқот эълон қилинди.

Бош ҳакам иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг олтинчи дақиқасида "Ньюкасл" ҳимоячиси Льюис Холлнинг Виктор Муньосга нисбатан қоидабузарлигидан сўнг меҳмонлар фойдасига пенальти белгилади. VAR текширувидан кейин ҳам қарор ўз кучида қолди.

Premier League Match Centre ҳакам ва VAR ўртасидаги ушбу вазиятга оид мулоқотни эълон қилди.

Бош ҳакам: "У тўпга ўйнамади. Аниқ контакт бор".

VAR: "Тизза билан сон қисмига контакт бор. Пенальти белгилаш ҳақидаги қарорни тасдиқлаймиз".

Шундан сўнг 11 метрлик зарбани Доминик Собослаи аниқ амалга оширди ва "Ливерпуль"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Драматик кечган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. 

Киритилди: 01:28, 24.08.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик