ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилдаёқ ўсмирлар ўртасидаги U15 жаҳон чемпионатини ўтказиш режаларини тасдиқлади. Мусобақада ташкилотга аъзо бўлган барча 211 та миллий федерация иштирок этиши мумкин.
Якшанба куни ФИФА томонидан эълон қилинган видеода Инфантино бўлажак мусобақани "4000 дан ортиқ бола биргаликда футбол ўйнай оладиган ўсмирлар футболи байрами" деб атади.
Шунингдек, Инфантино ўзига нисбатан билдирилаётган танқидлар ҳақида ҳам умумий фикр билдирди.
"Сўнгги бир неча ҳафтада кўп нарсалар содир бўлди ва сиз мени эшитишингиз, шунингдек, ўз ҳис-туйғуларингизни билдиришингиз муҳим. Умуман олганда, ҳаммаси жуда ижобий. Мен олаётган барча қўллаб-қувватлашлардан хурсандман. Менга айрим саволлар ҳам берилмоқда. Оммавий ахборот воситаларида ҳозир тарқалаётган хабарларни ҳисобга олсак, бу саволлар кутилган эди. Муҳими, уларга тўғри жавоб бериш имкониятига эга бўлиш ва буни виждонан пок ҳолда амалга ошириш", — дея ФИФА раҳбарининг сўзларини келтиради L'Equipe.
Ҳозирча мусобақа формати ва унинг қаерда ўтказилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.













