Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Мартинелли Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга яқин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Габриэл Мартинелли жамоани тарк этишга яқин турибди. Бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби музокара олиб бормоқда.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, «Ал-Ҳилол» 25 ёшли футболчи учун қарийб 50 млн фунт стерлинг (тахминан 58 млн евро) тўлашга тайёр. Мартинеллининг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга рози. «Арсенал» эса футболчига жамоа таркибида унга жой йўқлигини аллақачон маълум қилган.

Аввалроқ Мартинелли Туркиянинг «Галатасарой» клубига ўтиш таклифини рад этган эди. Бразилиялик футболчи «Арсенал» сафида ўтказган етти йил давомида барча мусобақаларда жами 278 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урди ва 36 та голли узатмани амалга оширди.

«Ал-Ҳилол» шунингдек, «Челси» вингери Педру Нетуни ҳам ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Бироқ лондонликлар футболчи учун 115 млн евродан зиёд маблағ талаб қилгани сабабли Саудия Арабистони клуби трансфердан воз кечишга мажбур бўлган.

Киритилди: 08:05, 24.08.2026.
Ўқилди: 975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик