«Милан» Италия А Сериясининг янги мавсумидаги илк учрашувини ғалаба билан бошлади. Миланликлар сафарда «Торино»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида очилди. «Милан»нинг ёш футболчиси Альфаджо Сиссе рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Сиссе 19 ёшу 305 кунлигида гол уриб, «Милан»нинг А Серияда сўнгги тўққиз йилдаги энг ёш гол муаллифига айланди.
Бунгача мазкур натижа Патрик Кутронега тегишли эди. У 2017 йил 27 август куни «Кальяри»га қарши ўйинда 19 ёшу 236 кунлигида гол урган.
Италия чемпионатининг навбатдаги турида «Милан» 28 август куни ўз майдонида «Венеция»ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» ўтган мавсумни А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда якунлаган.













