Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Эланга АПЛда 40 та ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Эланга Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги илк учрашувида «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилди. Швециялик футболчининг голи жамоасига ғалаба келтирмади — баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

Маълум бўлишича, Эланга учун бу АПЛда сўнгги 40 та ўйиндаги илк гол бўлди. У Англия чемпионатида охирги марта 2025 йил 1 апрель куни гол урган эди.

Қизиғи, ўша гол унинг собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед» дарвозасига киритилган. Эланга ўша пайтда «Ноттингем Форест» шарафини ҳимоя қиларди. Унинг голи «ўрмончилар»га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Эланга «Ноттингем Форест» сафида 2023 йилдан 2025 йилгача тўп сурган, шундан сўнг «Ньюкасл»га кўчиб ўтган. «Ливерпуль»га қарши урилган гол унинг янги клуби сафида АПЛдаги илк голи бўлди. 

Киритилди: 08:27, 24.08.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик