«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. 28 ёшли марокашлик футболчига «Милан» қизиқиш билдирмоқда.
CaughtOffside маълумотига кўра, «россонерилар» Мазрауини таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Милан»ни ҳозирда «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Рубен Аморим бошқармоқда ва трансфер амалга ошса, мутахассис собиқ шогирди билан яна бирга ишлайди.
Манба таъкидлашича, «Милан» Мазрауига аввал ҳам қизиққан, бироқ ўша пайтда ҳимоячи клуб учун устувор номзод ҳисобланмаган. Бошқа бир трансфер режаси амалга ошмай қолгач, италияликлар марокашлик футболчи вариантига қайтган.
Шунингдек, Мазрауи яқинда агентини алмаштирган. Бу футболчининг жамоасини ўзгартириш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ «Манчестер Юнайтед» ҳимоячисини осонликча қўйиб юбормаслиги ва «Милан» трансфер учун салмоқли маблағ тўлашига тўғри келиши мумкин.
Мазрауи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида битта учрашувда майдонга тушди ва натижали ҳаракат қайд этмади. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 18 млн еврога баҳоламоқда.













