«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг жамоадаги келажаги борасида тўхталиб, трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганини таъкидлади.
«Жек Грилишга келсак, менинг вазифам уни машқ қилдириш ва ундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишдир. Трансфер ойнаси ёпилишига яна бир ҳафта қолди ва биз нафақат Жек, балки бошқа ўйинчилар билан ҳам нима бўлишини кўрамиз», — деди Мареска Sky Sports нашрига.
Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, инглиз футболчисига «Эвертон» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.













