«Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Франциялик футболчи мадридликларнинг навбатдаги машғулотини умумий гуруҳ таркибида ўтказди.
Тчуамени мушакларидаги муаммо сабаб «Эспаньол»га қарши учрашувни ўтказиб юборганди. Агар тикланиш жараёнида ортга кетиш кузатилмаса, у 26 август куни «Реал Сосьедад»га қарши баҳс қайдномасига киритилиши мумкин.
Родриго, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Рауль Асенсио, Эндрик ва Тьяго Питарч эса умумий гуруҳ билан шуғулланмади. Улар махсус дастур асосида тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
Родриго, Милитао ва Мендининг сафга қайтиш муддати ҳозирча аниқ эмас. Эндрикнинг яқин вақт ичида машғулотларга тўлиқ қўшилиши кутилмоқда.













