«Палмейрас» ярим ҳимоячиси Аллан фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» Бразилия клуби билан 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. «Манчестер Сити» Аллан учун бонуслардан ташқари 40 миллион евро тўлайди.
Аллан «Палмейрас» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













