Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Гроссо «Рома»дан учралган йирик мағлубиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» бош мураббийи Фабио Гроссо Италия чемпионатининг 1-турида «Рома»га қарши сафар учрашувидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Бундай ўйинда барчасини алоҳида футболчилар билан боғлаш вазиятни жуда соддалаштириш бўларди. Мойзе Кинга келсак, мен бу ўйинда жуда кўп меҳнат қилиш кераклигини тасаввур қилгандим. Икки ҳужумчини ҳам майдонга туширишимиз мумкин эди, аммо бу ўйинимизни кескин ўзгартириб юбориши мумкинди.

Шу сабабли курашувчан Матео Пельегринони танладим. Иккинчи бўлимда эса Киннинг кучли жиҳатларидан фойдаланмоқчи эдим. Уни майдонга тушириш учун алмаштиришга тайёрланаётган пайтимизда гол ўтказиб юбордик.

Биз кучли ва шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Улар ўтган мавсумдагидек яхши кўринишди.

Қийинчиликлар бўлишини билардим. Биринчи голни бошланиши менда шубҳа уйғотган ҳужумдан ўтказиб юбордик. Иккинчи гол эса энг яхши ўйнаётган пайтимизга тўғри келди.

Биз хафамиз, аммо рақиб бизга муаммолар туғдирди. Бу учрашувдан кўп сабоқ оламиз ва ўйинимизни яхшилаш устида ишлаймиз.

Бу ерга келиб, кучли жамоага қарши ўйнаш ҳеч қачон осон эмас. Фақат ишлашнинг ўзи етарли эмас, тўлиқ ва сифатли ўйинлар ўтказиш керак. Ҳимояланиш ва курашиш талаб қилинганда, буни бажаришингиз шарт», — деди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.

«Фиорентина» навбатдаги учрашувини 29 август куни ўз майдонида «Фрозиноне»га қарши ўтказади.

Киритилди: 04:57, 25.08.2026.
Ўқилди: 237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик