«Лидс» ҳамон Михаил Мудрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятига умид қилмоқда.
The Athletic маълумотига кўра, «оқлар» украиналик футболчининг салоҳиятини юқори баҳолайди ва узоқ муддатли танаффусдан кейин унга яна яхши спорт формасига киришига ёрдам бера олишига ишонади. Клуб аввал ҳам бир қатор футболчилар билан бунга муваффақ бўлган.
«Лидс»даги манбаларнинг ишонч билан таъкидлашича, Мудрикнинг ўзи ҳам жамоага қўшилишни жуда истамоқда.
Бироқ «Челси» Мудрикни «Страсбур»га юбориш вариантини маъқул кўрмоқда. Лондон клуби футболчининг мунтазам ва етарлича катта ҳажмда ўйин амалиётига эга бўлишини истайди. «Лидс» эса Мудрикка асосий таркибда мунтазам ўйнаш бўйича ҳеч қандай кафолат бермоқчи эмас.
«Челси»даги манбаларнинг таъкидлашича, «Лидс Юнайтед» томонидан етарлича манфаатли таклиф бўлмагани сабабли бу вариант ҳозирча кун тартибидан чиққан.
Шу билан бирга, «Лидс» Мудрик учун музокаралар клуб белгилаб қўйган молиявий «чегаралар»дан чиқиб кетадиган бўлса, футболчи учун курашдан воз кечишга тайёр.













