Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Галатасарой» Демирович учун таклифини оширди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» «Штутгарт» марказий ҳужумчиси Эрмедин Демирович трансфери бўйича таклифини оширди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди. Сўнгги маълумотларга кўра, янги таклиф 20 миллион евро атрофида.

Аввалроқ турк клуби 28 ёшли Босния ва Герцеговина терма жамоаси футболчиси учун 18 миллион евро таклиф қилгани, «Штутгарт» эса ҳужумчини 20–25 миллион еврога баҳолаётгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, Демирович «Галатасарой» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишиб олган.

Айни пайтда «Галатасарой» таркибида Туркия Суперлигаси ўйинлари учун яна фақат битта хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказиш имконияти қолган.

«Штутгарт» Демировични 2024 йил ёзида «Аугсбург»дан 21 миллион евро эвазига харид қилган. Ҳужумчи икки йил давомида немис клуби сафида 87 та ўйинда 32 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 07:38, 25.08.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик